Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес вақтинчалик чемпион Жастин Гетжи шогирдига муаммо туғдирмаслигини айтди.

Фото: Instagram

«Гетжида бизни хавотирга соладиган ҳеч қандай янги нарса йўқ. Тони Фергюсонда эса «қуроллар» кўп, унинг кўплаб жиҳатларидан хавотир олиш керак.

Тони раунд тугашига 10 сония қолганида Жастинни қай ҳолатга солиб қўйгани эсингиздами? Ўшанда вақт тугаб қолмаганида жанг нима билан тугаши мумкинлигини ҳеч ким айтолмайди. Биз яна Тони ва Ҳабиб ўртасидаги жанг ҳақидаги гапларга қайтишимиз мумкин эди.

Жастин ажойиб курашчи, қўл ва оёқ зарбаси яхши. У фақат икки марта мағлуб бўлган. Ўшанда ҳам ўзининг аҳмоқлиги эвазига, хато туфайли эмас. Агар ақл билан жанг қилганида, катта эҳтимол билан ҳозиргача енгилмас бўлиб қоларди», — дейди Мендес.

UFC 249 мусобақасида Гетжи енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпионлиги учун жангда Фергюсонни мағлуб этди ва Ҳабибга қарши чемпионлик жангида иштирок тиш учун биринчи рақамли даъвогарга айланди. Ҳабиб ва Гетжи ўртасидаги жанг куз ойларида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.

Жастин Гетжи Тони Фергюсонни нокаутга учратиб, UFC’нинг вақтинчалик чемпионига айланди (видео)