Twitter’даги Xleaks7 никли инсайдер CAD-чизмалари асосида яратилган янги Galaxy Note20’нинг суратлари билан бўлишди. Қурилма конструкцияси жиҳатидан оддий Galaxy S20’га ўхшайди.

Фото: Twitter / Xleaks7

Galaxy Note20 ҳам камералари бурчакда жойлашган дизайнга эга бўлади — фақат бўртиб чиқадиган модель бироз массивлашган. Базавий флагман фронтал камера тешигига эга юпқа дисплей билан жиҳозланади, ён томонларга эгилган экран эса Note20+ версиясида, худди 2019 йилги линейкадаги каби бўлади.

Фото: Twitter / Xleaks7

Galaxy Note20’нинг эски моделлардан ягона фарқи — S Pen стилуси чап тарафда жойлашганида.

Фото: Twitter / Xleaks7

Galaxy Note20 ҳақида ҳозирча батафсил маълумотлар йўқ. Тахминларга кўра, қурилмага Snapdragon 865 / Exynos 990 процессори ўрнатилади, камералари ва дисплейи бироз яхшиланади. Умуман олганда бу стилусга эга яхшиланган Galaxy S20 флагмани бўлиб, бироз қимматроқ нархда сотувга чиқади. Агарда компания ўз анъаналарини ўзгартирмаса, тақдимот август ойида бўлиб ўтади.