Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 3-турида «Сеул» 22 май, жума куни «Поҳанг Стилерс» меҳмони бўлди.

Фото: «Сеул»

Учрашувнинг 5-дақиқасида майдон эгаларининг германиялик легионери Станислав Илюченко ҳисобни очган бўлса, бунга меҳмонлар биринчи бўлимда Ҳван Ҳён Сунинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди. 73-дақиқада Осмар Барба дарвоза томон аниқ зарба йўллаган ҳолда сеулликларга ғалаба олиб келди.

Мазкур баҳсда ўзбекистонлик футболчи Икром Алибоев иштирок этмади. Алибоев «Сеул»нинг ўтган ўйинида ҳам қатнашмаганди.

Шу тариқа «Сеул» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритган ҳолда, олти очко билан 3-ўринга кўтарилди. «Поҳанг Стилерс» эса мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди.

Кей-Лига

3-тур баҳси

22 май, шанба

«Поҳанг Стилерс» — «Сеул» 1:2

Голлар: 1:0 — Илюченко, 1:1 — 35 Ҳван Ҳён Су, 1:2 — 73 Барба.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!