Марказий ҳарбий округ бўлинмаси Жиззах вилоятидаги тоғли ҳудудларда ва сунъий жиҳозланган душман объектида махсус машқларни бажарди. Бу ҳақда «Дарё»га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ

Дастлаб бўлинма шахсий таркиби ҳарбий техникада нотаниш бўлган тоғли ҳудудга олиб келинди. Биринчи галда ҳарбий хизматчилар томонидан ўзлари турган жой ва шартли душман объектигача бўлган масофа ва йўналиш аниқлаб олинди. Сувли тўсиқдан ўтиш вақтида бўлинма учта кичик гуруҳга бўлиниб ҳаракатланди. Шовқинсиз, имо-ишоралар ва шартли сигналлар орқали ҳамда талафотсиз белгиланган вақтда маррага етиб борган шахсий таркиб иккинчи босқич машғулотига жалб қилинди.

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Мунтазам тайёргарликка эга ҳарбийлар сунъий жиҳозланган душман объектида ҳаракатланиб, қуролли босқинчилар билан яқин масофада жанг олиб борди. Командир бўлинмани жанговар иккилик ва учликка ажратди. Улар отиш позицияларини ўзгартириб, тезкор ва чалғитувчи тактик ҳаракатлар билан шартли душманни қарши олди.

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Олдиндаги асосий вазифа бегуноҳ асирларни қутқариш ва тўсатдан пайдо бўлган хавфнинг олдини олиш бўлди. Махсус машқларни бажаришга кўп йиллик хизмат тажрибасига эга бўлган офицер ва сержантлар раҳбарлик қилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ

Фото: Марказий ҳарбий округ