Британиянинг McLaren компанияси 600LT Spider родстерининг финал сериясини тақдим этди, деб хабар берди «Korrespondent.net».

Фото: McLaren

Автомобиль Канада ва АҚШ бозорларига мўлжалланган. Бундай автомобилни яратишга муҳандисларни Segestria Florentina заҳарли ўргимчаги илҳомлантирган. 600LT Spider ҳаммаси бўлиб 12 та нусхада ишлаб чиқарилади.

Родстернинг тўлиқ номи — McLaren 600LT Spider Segestria Borealis by MSO. Қора рангли родстер бинафша ва қизил рангли безакларга эга.

McLaren 600LT Spider’нинг ғилдираклари силлиқланган алюминийдан ишланган. Қанотнинг пастки қисмида ўргимчак тасвири мавжуд. Суперкар салони 12 динамикали Bowers & Wilkins аудиотизими билан жиҳозланган. Бундан ташқари, салонда орқани кўрсатувчи камера ва треклар телеметрияси мавжуд.

Родстернинг тезлиги соатига 100 километрга етиши учун 2,9 сония кифоя.

Қайд қилинишича, McLaren 600LT Spider Segestria Borealis by MSO’нинг нархи тахминан 275,5 минг доллар атрофида бўлади.