21 май куни пойтахтимизда замонавий ва инновацион қиёфадаги янги Mediapark филиали очилиши бўлиб ўтди. Ўзгача концепция ва махсус дизайн асосида қайта жиҳозланган мазкур дўконимиз энди 2 қаватдан иборат!

Биринчи қаватда сизларга кенг турдаги кичик ва йирик маиший техникалар, жумладан, ошхона буюмлари, газ плиталари каби хонадонингизга ўрнатиладиган жиҳозлар, шунингдек, гўшт пиширишни ёқтирувчилар учун турли хил барбекю жиҳозлари танлови тақдим этилади.

Телефон, музлатгич, кир ювиш машинаси, ҳаво совутгич, телевизор, компьютер жиҳозлари каби йирик маиший техника буюмлари иккинчи қаватда жойлашган.

Харидингиз мароқли ва танловингиз кўнглингиздагидек бўлиши учун сизларга қулай шароит ва шинам муҳит, расмий брендлардан кенг турдаги маҳсулотлар танлови ва юқори малакали сотувчи-консултантларимизнинг хизматларини таклиф қиламиз! Бундан ташқари, мижозларимиз ўзлари ёқтирган техникаларни қулай шартлардаги муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин.

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Дўконимизнинг савдо залларида Американинг машҳур KitchenAid брендининг кичик техника жиҳозларидан тортиб ўрнатиладиган йирик маиший техника буюмларигача бўлган кенг турдаги маҳсулотлари, шунингдек, Япониянинг Yamaha брендидан уй шароитида фойдаланиладиган мусиқа асбоблари ҳам ўрин олган.

Қутлуғ айёмда ўзингиз ҳамда яқинларингизни ажойиб совғалар ва ёрқин хотиралар билан хурсанд қилишга шошилинг! Кириб келаётган Рамазон ҳайити хонадонингизга файз-барака, оилавий бахт ва хотиржамлик олиб келсин!

Манзил: Буюк Ипак йўли кўчаси, 105 А.

Мўлжал: «Саёҳат» меҳмонхонаси.

Мурожаат учун телефонларимиз: (+998) 98 367-52-53.

Call-марказ: (+998) 71−203−33−33, (+998) 203−77−07.

Facebook: fb.com/mediapark.уз

Instagram: @mediapark_uzb

Telegram: т.ме/медиапарк_узб

Сайт: www.mediapark.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.