ПСЖ клуби тарбияланувчиси Жордан Диакисе 21 май куни 24 ёшида вафот этди.

Фото: Twitter

Бу ҳақида «Фуриани Аляни» ҳаваскор клуби матбуот хизмати маълум қилди. Футболчи 2019 йилнинг ёзидан буён мана шу клуб сафида ўйнаб келаётганди.

Клуб баёнотида Диакисе ҳар доим кулиб турадиган, хушчақчақ йигит экани ва унинг ўлими жамоадагиларга кучли зарба бўлгани таъкидланган. Ўлимга нима сабаб бўлгани очиқланмаган.

Футболчи 2012—2015 йиллар оралиғида ПСЖнинг турли хил ёш тоифасидаги жамоаларида ўйнаган. 2017 ва 2018 йиллари Жордан Швейцарияда тўп сурди, кейин Хорватияда бир йил ҳаракат қилди. Шунингдек, у Франция U-20 терма жамоасида ҳам ўйнаган.

Мавзуга доир: «Атлетико»нинг 14 ёшли футболчиси вафот этди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!