Сирдарё вилоятининг тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги бир қатор жиддий зарар кўрган маҳаллаларда амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида электр энергиясида вужудга келган узилишлар тикланмоқда. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матубот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матубот хизмати

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси ташаббуси билан техноген офатни тез кунларда бартараф этиш ҳамда зарар кўрган аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда янги қурилаётган яшаш уйларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида республиканинг барча электр тармоқлари корхоналарининг малакали ишчи-ходимлари ҳамда зарур техника ва воситалар билан Сирдарёга етиб келган. Иш фаолиятини тўғри ташкил қилиш мақсадида ҳашарчилар вилоятнинг тошқиндан зарар кўрган ҳудудларига тақсимлаб чиқилган.

Фото: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матубот хизмати

Айни пайтда ҳудуддаги тиклаш ишларида 60 та таъмирлаш бригадасидан 400 га яқин малакали соҳа ходимлари, 40 та махсус ва 60 та хизмат автомашинаси жалб қилиниб, ҳозиргача 3 та нимстанция, 100 та трансформатор пункти ва 316,59 километр электр узатиш тармоқлари, 5756 та электр устуни ўрнатиш ишлари якунланган.

«Сув тошқини натижасида талафот кўрган 12 та аҳоли пунктининг барчаси тўлиқ барқарор электр энергияси билан таъминланди. Электр тармоқларини тиклаш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Сардоба сув омборидаги сув тошқинидан сўнг унинг атрофида жойлашган аҳоли пунктларидан 70 мингга яқин фуқаро Сирдарё вилоятининг бошқа ҳамда Жиззах вилояти ҳудудларига эвакуация қилинган (хавф бартараф бўлгани боис, аҳоли аста-секин уйларига қайтмоқда); ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган.

Вилоятда фалокат оқибатида зарар етган электр энергияси таъминотини таъмирлаш ишлари 4 май куни бошланган эди. 8 майга бориб 10 мингдан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти тикланганди.