Президент Шавкат Мирзиёев 22 май, жума куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Андижон вилояти аҳолиси мамлакатимиз нуфусининг 10 фоизини, ҳудуди эса 1 фоизини ташкил этади. Шу боис шаҳар яқинидаги адир жойларда кўп қаватли уйлар қуриш, шу орқали аҳолининг тобора ўсиб бораётган талабини қондириш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Хўжаобод туманининг Иттифоқ массивида 35 та уй қурилмоқда. Улар Андижон шаҳри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларидаги уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, бу ерда мактаб, тикувчилик цехи, спорт комплекси бунёд этилмоқда.

Давлат раҳбари қурилиш ишларидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди. Бундай жойларда уйлар бунёд этиш мамлакатда янги тажриба эканини, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ, сифатли қуриш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Лойиҳани такомиллаштириш, аҳолига қулай транспорт йўналишлари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари якунига етди.