Баъзида чиройли кўринаман деб ошириб юбориш, бунинг натижасида эса бошқаларда ёқимсиз тасаввур қолдириш мумкин.

Фото: Getty Images

Улама соч ва киприк

Сохта ва табиийликни жуда яхши фарқлай оладиган эркаклар улама соч ва киприкларни хушламайди. Кўзларни очилмас даражада юмиб қўядиган киприклар, ранги ва толаси яққол фарқ қиладиган сочлар нафақат эркаклар, балки бошқа одамларда ҳам яхши тасаввур қолдирмаслиги аниқ.

Шиширилган лаблар

Шишириб олинган лабларга нисбатан эркаклар «балиқ», «ўрдак» лаб деб таъриф берадилар. Ташқи кўринишига эътиборли дегани лабларни ўз шакли ва катталигидан яққол фарқ қиладиган даражада шишириб олиш керак, дегани эмас.

Кўзни қўпол қилиб бўяш

Эркакларга чизиб олинган, атрофи қоп-қора кўзлар ёқади, деб ўйловчилари фикрини ўзгартиришини тавсия қиламиз. Бундай бўёқли кўзлар, уларнинг фикрича, аёлнинг эътибор жалб қилиш ва диққат марказида бўлишни исташидан далолат беради.

Парваришланмаган тишлар

Кийиниб, ясаниб олган билан тишларнинг тартибсиз ва қаровсиз бўлиши аёллар ҳақида кўп нарса дейди. Ҳаммада ҳам Голливуд юлдузлариникидек текис ва оппоқ тишлар бўлмаслиги мумкин, лекин бу оддийгина гигиена қоидаларига риоя қилиш керакмаслигини билдирмайди.