UNESCO ва Халқаро музейлар кенгаши тадқиқотларига кўра, ҳозирги кунда жаҳон музейларининг 90 фоизи ёпиқ, бироқ чекловлар олиб ташланганидан сўнг ҳам уларнинг ҳаммаси очилмаслиги мумкин. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, музейларнинг 13 фоизи бутунлай ёпилиши мумкин.

Фото: Pixabay

Ҳозир аксарият музейлар онлайн-контент таклиф этмоқда, бироқ бунинг ҳамма ҳудудда ҳам имкони йўқ: Масалан, Африкада фақат 5 фоиз музейлар рақамли форматга ўтган.

UNESCO жамоатчиликни маданий муассасалар фаолиятини қўллаб-қувватлашга чорлади. «Музейлар жамият барқарорлигида муҳим рол ўйнайди. Биз уларга ушбу инқирозни енгишга ёрдам беришимиз керак. Юзага келган вазият бизга инсониятнинг ярми рақамли технологиялардан фойдаланиш имконидан мосуво эканлигини англашимизга ёрдам берди. Биз ҳамманинг маданиятдан баҳра олишига шароит яратишимиз керак, айниқса чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига кўмаклашишимиз керак», — дейди UNESCO бош директори Одри Азулай.