АҚШнинг Жанубий Каролина штатида яшовчи Нокс Брюэр балиқ овлаётганида қўшнисининг йўқолганига анча бўлган сейфини топиб берди, деб ёзади Washington Post.

Фото: Washington Post

Қайд этилишича, эндиликда болакай тергов олиб бориш учун полициячи бўлмоқчи.

6 ёшли Нокс YouTube’да қармоқ ўрнида ишлатиладиган кучли неодимли магнит билан балиқ овлаш жараёнини томоша қилиб, бу жараёнга қизиқиб қолди. Ота-она боланинг қизиқишини қўллаб-қувватлади.

«Биз севимли машғулоти унга карантинни осон ўтказишга кўмаклашади, деб ўйладик», — дейди Нокснинг онаси.

Болакай оналар кунида балиқ овлашнинг янгича усулини қўллаб кўришга қарор қилди ва кўлга йўл олди. Нокс балиқ овлашга шайланиши билан магнит қандайдир предметни тутиб олди. Ўткинчи эркак болага уни сувдан олиб чиқишга кўмаклашди.

Фото: Washington Post

Нокс тутган ўлжа металл сейф бўлиб чиқди. Бола ва унинг ота-онаси сейфни дарҳол полицияга топширди.

Сейфда чек дафтарчаси, ҳужжатлар ва қимматбаҳо заргарлик буюмлари бор эди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари буларнинг барчаси Нокснинг қўшнисига тегишли эканлигини аниқлади. Сейф саккиз йил аввал йўқолган эди.

«Келажакда Нокс полициячи бўлишни режалаштирмоқда, шунинг учун у савол бериш, ҳодисалар моҳиятини тушуниш, воқеалар тагига етиш жараёнларига қизиқади», — дейди Нокснинг отаси.