Актёр ва режиссёр Соҳиб Аббосхон журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида АҚШга энди кўчиб келганларга қандай маслаҳат беришини айтди.

Америкага энди келган одамга мен ҳар доим бир хил маслаҳат берардим. ‘Бошидаги қийинчиликларга чиданглар, нима бўлса ҳам ўтиб кетади. Чунки бугунги кундан эртанги кун яхшироқ, ҳаммаси ҳаракатингизга боғлиқ. Чунки бу ерни сеҳрли диёр дейишади. Ҳаракат қилган одам ҳаракатига яраша олади. Озгина қийинчиликлар бўлади, шунга тайёр туринглар’, деб маслаҳат берардим. Лекин яқиндан бери мени фикрим ўзгарди. Билганингларни қилинглар. Менинг ишим йўқ.

Соҳиб Аббосхон, актёр ва режиссёр

Соҳиб Аббосхон уч йилдан бери АҚШда истиқомат қилмоқда ва ҳозирда бизнес билан шуғулланади. Актёр «Интервью ТВ»га берган интервьюсида АҚШга келган дастлабки кунларида сувоқчилик билан шуғулланганини сўзлаб берганди.

Маълумот учун, Соҳиб Аббосхон ўзбек кино мухлислари орасида «Занжир», «Наҳотки сен», «Ажал сўқмоғи» каби бир қанча фильм ва сериаллардаги бош роллари билан машҳурликка эришган.