Give me Sport портали Европа Чемпионлар Лигасининг 23 ёшгача бўлган футболчилар орасидаги энг яхши тўпурарлари рейтингини тузиб чиқди.

Фото: Getty Images

Рўйхатни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бошқармоқда. Аргентиналик футболчи 23 ёшгача бўлган вақт оралиғида мусобақада 25 та гол уришга эришган. Иккинчи ўриндан 22 та гол билан «Реал» собиқ ҳужумчиси Рауль жой олган. Кучли учликни ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе якунлаб берган. Ҳозир у 21 ёшда ва шу вақтга қадар 19 гол уришга муваффақ бўлган.

Кучли бешликдан «Реал» форварди Карим Бензема (17 гол) ва «Ювентус» собиқ ҳужумчиси Алессандро дел Пьеро (16) ўрин олган. Криштиану Роналду эса топ-10 таликка кира олмаган. Мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар 23 ёшга қадар 8 та гол уришга эришган.

Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди:

  1. Лионель Месси — 25 гол
  2. Рауль — 22 гол
  3. Килиан Мбаппе — 19 гол
  4. Карим Бензема — 17 гол
  5. Алессандро дел Пьеро — 16 гол
  6. Андрей Шевченко — 16 гол
  7. Хавьер Савиола — 15 гол
  8. Габриэль Жезус — 13 гол
  9. Уэйн Руни — 13 гол
  10. Сеск Фабрегас, Эрлинг Ҳоланд, Патрик Клюйверт — барчаси 10 тадан.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!