17:59, 23.05.2020 // 25432

Испания ҳукумати футбол бўйича Ла Лига баҳсларини давом эттиришга рухсат берди

Испания бош вазири Педро Санчес мамлакат футбол баҳсларини июнь ойидан давом эттирилишини маълум қилди. Бу ҳақида Marca нашри хабар бермоқда.

«Испания ўзидан талаб қилинган барча нарсани бажаради. Энди эса бизнинг олдимизда янги имкониятлар очилмоқда. Кўплаб ҳафталик тадбирларни давом эттириш вақти етди. Ла Лига 8 июнда қайтади», — дея баёнот берди Санчес.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб футбол бўйича Испания чемпионати баҳслари март ойи аввалида тўхтатилганди. Ла Лиганинг 27-туридан сўнг мусобақа жадвалида «Барселона» 58 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Унинг азалий рақиби «Реал» эса 56 очко билан иккинчи ўриндан жой олган.

Маълумот учун, кучли бешлик лигалари орасида Франция чемпионати муддатидан аввал якунланди. Германия эса 16 майдан Бундеслига баҳсларини давом эттирмоқда. Англияда июнь ойидан футбол баҳсларини мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилган. Италияда ҳозирча вазият мавҳумлигича қолмоқда.

Энг кўп ўқилган

Қидирув