«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти «Реал» устози Зинедин Зидан билан «Ювентус»да олиб борган биргаликдаги фаолиятини ёдга олди.

Фото: Twitter

«Зидан орқали тизимга бўлган ўз қарашимни ўзгартиришга урингандим. У ўйин услубимни ўзгартириш ва бошқача ўйин қўллашга ўтишимга имконият яратган илк футболчи эди.

Аввалига биз 3-4-1-2 услубини қўлладик, унда Алессандро дел Пьеро ва Филиппо Инзаги олдинги чизиқдан жой олган, Зидан эса бироз орқада жойлашганди. Кейинчалик тўртта ҳимоячи билан ўйнашга ўтдик, бироқ ҳужум аввалгидек қолди.

Зидан футбол ҳақидаги тасаввурларимни ўзгартириб юборган. «Ювентус»га қадар 4-4-2 услуби билан ҳаракат қилардим, бироқ ундан сўнг бу борада ўзгариш содир бўлди. Зидан ўзини қулай ҳис қилиши учун уни энг яхши позицияга қўйишни хоҳлардим», — дейди Анчелотти.

Маълумот учун, Карло Анчелотти 1999—2001 йиллар мобайнида «Ювентус»ни бошқариб борган. Зидан эса 1996—2001 йиллар оралиғида туринликлар шарафини ҳимоя қилган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!