Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди.

Фото: Twitter

Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов ҳаракат қилаётган «Кванжу» жамоаси сафарда «Санжу Сангму» клубига қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ягона гол 6-дақиқада Кан Сан У томонидан киритилди. Рустам ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди. Қайд этиш жоиз, Ашурматов жамоаси кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жамшид Искандаров жамоаси «Соннам» эса сафарда «Канвон» меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Мезбонлар 17-дақиқада Ко Му Элнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада Квон Сун Хен «Соннам»нинг жавоб голини киритди. Жамшид тўлиқ 90-дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов ҳаракат қилаётган «Пусан Ай Парк» жамоаси 3-тур баҳсини 24 май куни сафарда «Улсан Ҳёндай»га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.

Мавзуга доир: Кей-Лига. Икром Алибоевсиз «Сеул» сафарда иродали ғалабани қўлга киритди

Кей-Лига

3-тур баҳслари

23 май, шанба

«Санжу Сангму»—«Кванжу» 1:0

Гол: 1:0 — 6 Кан Сан У.

«Канвон»—«Соннам» 1:1

Голлар: 1:0 — 17 Ко Му Эл, 1:1 — 56 Квон Сун Хен.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!