1980 йил 22 май куни Японияда Pac-Man ўйини тақдим этилган бўлиб, у тарихдаги энг машҳур видеоўйинлардан бирига айланган. Лабиринтдаги нуқталарни «ейиш» натижасида ўйин яратувчилари ва уни оммалаштирганлар 14 миллиард доллар ишлаб олган. «Коммерсантъ» нашри «Пакман» қандай қилиб ўйин автоматларида пайдо бўлгани ва шундан сўнг реал ҳаётга кириб келгани тасвирланган суратлар билан бўлишди.

Pac-Man видеоўйини Япониянинг Namco компанияси томонидан яратилган бўлиб, 1980 йилнинг 22 майида ўйин автомобиллари пайдо бўлган ва дастлаб ўз ватанида у қадар машҳурликка эришмаган.

Фото: Getty Images

Орадан етти ой ўтиб ўйин Шимолий Америкада пайдо бўлганидан сўнг барчаси ўзгарган ва тезда машҳурликка эришган.

Фото: Getty Images

Биринчи йилнинг ўзидаёқ дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ Pac-Man аркада автоматлари сотилган.

Фото: Getty Images

1982 йилга бориб 400 мингдан ортиқ ўйин автомати сотилган. Pac-Man 2,5 миллиард доллардан ортиқ пул ишлаган энг муваффақиятли видеоўйинга айланган (бугунги кунда бу қарийб 7,7 миллиард долларга тенг).

Фото: Getty Images

Pac-Man ўзига бағишлаб товарлар — ўйинчоқлар, кийим-кечак, реклама-сувенир маҳсулотлари ишлаб чиқарилган биринчи видеоўйин персонажи ҳисобланади. Ўйин ва унга боғлиқ товарларни сотишдан 14 миллиард доллар фойда кўрилган.

Фото: Getty Images

Канадалик дарвозабон Нолан Майернинг бош кийимида ўйин қаҳрамонлари тасвирланган.

Фото: Getty Images

«Пакман»нинг ташқи кўриниши японча «оғиз» иероглифини ёдга солади, дизайнерлар уни юмалоқлаштирган.

Фото: Getty Images

Pac-Man жуда катта машҳурликка эришган: 1982 йилда у Time журналининг муқовасидан ўрин олган.

Фото: Time

Ўша йилнинг ўзида Buckner & Carcia мусиқий дуэти Pac-Man Fever номли мусиқий альбомни тақдим этган, шу номли қўшиқ эса Billboard хит-парадида 9-ўринга кўтарилган.

Фото: Reuters

Қаҳрамонларнинг исми овқат еяётганда оғизни очиш ва ёпишда ҳосил бўладиган товушнинг японча тақлиди «паку-паку»дан келиб чиққан.

Фото: Getty Images

1982—1984 йилларда Pac-Man анимацион сериалининг иккита мавсуми тақдим этилган.

Фото: Getty Images

Қаҳрамоннинг кинодаги саргузаштлари шу билан тугаб қолмаган: 2015 йилда тақдим этилган «Пикселлар» фильмида Pac-Man персонажлар орасидан ўрин олган.

Фото: Getty Images

АҚШда ўйин номи дастлаб Puck-Man’дан Pac-Man’га ўзгартирилган. Бунга оригинал номдаги P ҳарфини болалар F’га ўзгартириб қўйиши мумкинлиги сабаб бўлган.

Фото: EPA

2011 йилда NASA ходимлари Сатурннинг икки йўлдошининг ҳарорат хариталари Pac-Man қаҳрамонларига ўхшашини пайқаб қолган.

Фото: EPA

Pac-Man ҳозирда ҳам машҳур бўлиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Фото: Reuters

Британиялик таниқли дизайнер Стивен Жонс томонидан яратилган Pac-Man шлеми.

Фото: AP Photo