Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейслар жадвали тасдиқланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Унга кўра, 25 майдан 7 июнгача бўлган кунлар давомида 17 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

25—31 май кунларига белгиланган рейслар жадвали:

  • 25 май. Тошкент—Екатеринбург—Тошкент
  • 26 май. Тошкент—Москва—Тошкент
  • 27 май. Тошкент—Санкт-Петербург—Тошкент
  • 28 май. Тошкент—Ростов-Дон—Тошкент
  • 28 май. Тошкент—Истанбул–Тошкент
  • 29 май.  Тошкент—Санкт-Петербург —Тошкент
  • 29 май. Тошкент—Москва—Тошкент
  • 30 май. Тошкент—Москва—Тошкент

1—7 июнь  кунларига белгиланган рейслар жадвали:

  • 1 июнь. Тошкент—Истанбул—Тошкент
  • 2 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент
  • 3 июнь. Тошкент—Шаржа—Тошкент
  • 3 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент
  • 4 июнь. Тошкент—Санкт-Петербург—Тошкент
  • 5 июнь. Тошкент—Москва—Тошкент
  • 6 июнь. Тошкент—Қоҳира—Тошкент
  • 6 июнь. Тошкент—Новосибирск—Тошкент
  • 7 июнь. Тошкент—Санкт-Петербург—Тошкент

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Аввалроқ 13 майдан 24 майгача хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 12 рейс амалга ошириш белгиланган ва режага асосан амалга оширилганди.