Турк ошхонасининг машҳур таомларидан бири бўлган бейти кабоб дастурхонингизга кўрк беришига шубҳа йўқ.

Фото: Pinterest

Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • қийма — 150 гр;
  • тухум — 2 дона;
  • юпқа хамир (қат-қат сомсаники сингари) ёки лаваш;
  • қуритилган қалампир кукуни — 1 чой қошиқ;
  • помидор — 2 дона;
  • сариёғ — 1 чой қошиқ;
  • ўсимлик ёғи.

Тайёрланиш жараёни:

  • Хамирни юпқа қилиб ёйиб ўртасидан кесинг, устига ёғ​ суртинг

«Начинка» тайёрлаб олинг:

  • Қиймага майда тўғралган пиёз, саримсоқ пиёз, тухум, туз ва мурч қўшинг.
  • Тайёр қиймаларни кабоб шаклига келтириб, 180 даража қизиган печга 30 дақиқага қўйинг.
  • Тайёр кабобларни хамирга қўйиб рулет шаклида ўранг.
  • Яна 10 дақиқага печга қўйинг.
  • Бу вақтда қайла тайёрлаб олинг. Бунинг учун қирғичдан чиқарилган помидорни товага солиб, устидан томат пастаси, сариёғ ва ўсимлик ёғи солиб аралаштиринг.
  • Қайлани 2-3 дақиқа димланг.
  • Хамирга ўралиб пишган кабобларни суратдагидек кесиб ликопчага теринг, устидан қайла қуйинг.
  • Ликопча ўртасига сузма қўйинг.
  • Бейти кабобни қовурилган картошка ҳамда енгил салат билан безаш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!