Samsung компанияси уй девори ёки ҳовли шийпонига ўрнатиш учун мўлжалланган Terracе ТV линейкасини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Мазкур телевизор корпуси махсус IP55 стандарти билан ҳимояланган — унга кучли ёғингарчилик ва чангли шамоллар ҳам қўрқинчли эмас. Телевизор қўшимча ҳимояси сабаб уй ичига мўлжалланган панеллардан анча қалин ва салмоқли кўринади.

Terracе ТV телевизорлари учта диагоналда тақдим этилади — 55, 65 ва 75 дюймли. Улар максимал ёруғлик — 2000 нтга тенг QLED матрица билан жиҳозланган. Бу эса экрандаги тасвир қуёшли кунда ҳам кўринишини таъминлайди. Қолган жиҳатлари билан у замонавий Smart TV телевизорларидан фарқ қилмайди, интернетни, 4К сифатни, HDR ва бошқа замонавий технологияларни қўллаб-қувватлайди.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Samsung телевизорга қўшимча равишда очиқ маконда ишлашга мўлжалланган ва IP55 стандарти билан ҳимояланган кўча саундбарлари линейкасини ҳам намойиш этди.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

75 дюймли Samsung Terracе ТV нархи 6499 долларни ташкил этади. Унинг қимматлиги рекорд даражадаги ёруғ матрица ва сувдан ҳимоя корпусига эга эканлиги билан изоҳланган.