Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон президенти Ориф Алви ва бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Getty Images

Шавкат Мирзиёев Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 22 май, жума куни Карачидаги аэропортдан, тахминан, 4 километр узоқликдаги турар жой биноларига йўловчи самолёти келиб қулаган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳаво кемаси бортида 99 киши бўлган. Уларнинг 97 нафари ҳалок бўлган ва икки киши омон қолган.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳаво кемасининг ҳалокатга учрашига унинг қушлар тўдаси билан тўқнашуви сабаб бўлган бўлиши мумкин.