Буюк Британияда уйсиз эркак COVID-19 пандемияси туфайли бошпанали бўлди, деб ёзади Newsweek.

Фото: Newsweek

30 ёшли Ричард Маршалл ҳукумат коронавирус пандемияси туфайли меҳмонхоналарга жойлаштирган минглаб уйсизлардан бири бўлди. Шу тариқа мамлакатда коронавирус тарқалишининг олди олинмоқда, дейилади хабарда.

«Мен 12 ёшимдан бери кўчада яшайман. Агар коронавирус бўлмаганида мен бошпанага эга бўла олмас эдим», — дейди Маршалл журналистлар билан суҳбатда.

Сўнгги уч ойдан бери у Англиянинг Шрусбери шаҳридаги Prince Rupert Hotel меҳмонхонасида яшамоқда.

Маршалл Буюк Британияга, аввалги ҳаётига қайтганида уни қандай тақдир кутаётганини ўйлаб, хавотирланмоқда.

«Сўнгги кунларда мен келгуси тақдирим ҳақида кўп ўйлаяпман. Эрта-индин карантин бекор қилингач, реал ҳаёт билан тўқнаш келишга мажбурман, қўлимдан ҳеч нарса келмайди», — дейди эркак.

Маршаллнинг айтишича, ота-онаси вафот этган. Сўнгги бир неча ой ичида меҳмонхона маъмурияти унга ота-онадек бўлиб қолди.

«Улар менга шунча яхшилик қилди, қандай миннатдорчилик билдиришга ҳам ҳайронман. Бу менга коронавируснинг совғаси бўлди», — дейди Маршалл.

Эркак, шунингдек, атрофдагиларнинг ҳурмат билан муносабатда бўлиши унинг ўзига нисбатан ишончини оширганини ҳам айтиб ўтган.