24 май, якшанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Бўшаб қолган Макка шаҳри. Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони ортиб кетгани боис ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ қўйилди.

Фото: AFP

Индонезиянинг Шарқий Ява оролида мусулмонлар Ҳайит намозини уйда ўқимоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг Атланта шаҳридаги автокинотеатрда «Чағлар» фильмини томоша қилаётган жуфтлик.

Фото: Getty Images

Сан-Паулодаги Вила Формоза қабристонида ковлаб қўйилган янги қабрлар. Бразилия айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи бўлиб турибди. Касалликдан вафот этганлар эса 22 мингдан ошди.

Фото: AFP

Индонезиянинг Жанубий Калимантан провинциясида мусулмон эркаклар Ҳайит намозини масжидда ўқимоқда.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Ачех провинциясида мусулмон аёллар Ҳайит намозини масжидда ўқимоқда.

Фото: Reuters

Ишчилар Мадриддаги Пласа Майор майдонидаги столлар орасидаги масофани ўлчамоқда. 25 майдан бошлаб бу жойлар ташрифчилар учун очилиши кутилмоқда.

Фото: Reuters

Таиланднинг Сарабури провинциясидаги наслчилик маркази ходимлари макакани кўздан кечирмоқда.

Фото: Getty Images

Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Хеврон шаҳрида болалар ўйинчоқ тўппончалар билан ўйнамоқда.

Фото: AFP

Нью-Йоркда шифокорларни олқишлаш вақтида одамлар «Мен Нью-Йоркни севаман» ёзувли плакатни силкитмоқда.

Фото: Getty Images

Афғон полициячилари Рамазон ҳайит байрамида Кобулдаги назорат-ўтказиш пунктини назорат қилмоқда.

Фото: Reuters

Филиппиннинг Санто Томас шаҳрида жала остида қолган болалар.

Фото: EPA

Танзаниянинг Доруссалом шаҳрида буғли ингаляцион кабинадан чиқиб келаётган аёл. Кабина табиб Мсафири Мжема томонидан коронавируснинг олдини олиш учун ясалган.

Фото: AFP

Сиднейдаги пляжда сёрфинг билан шуғулланаётган ўсмирлар.

Фото: Getty Images

Афғонистоннинг Лағмон вилоятида Рамазон ҳайит байрамида машинанинг багажида кетаётган болалар.

Фото: Reuters

Нигериянинг Насарава штатида Рамазон ҳайит байрамида мотоциклда ота-онасини кутаётган болалар.

Фото: Reuters

Британияда цирк артисти Катя Макгарк ўз боғида машғулот ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Франциядаги Илл дарёсида оққуш ўз болалари билан сузмоқда.

Фото: AFP