UFC’нинг енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик чемпион Дастин Порье навбатдаги жангини 27 июнь куни Лас-Вегасда (АҚШ, Невада) ўтказадиган бўлди.

Фото: Instagram

Порьега ушбу жангда Ден Ҳукер рақиблик қилади. Улар ўртасидаги тўқнашув 27 июнь куни ўтадиган UFC кечасининг асосий жанги бўлади. Қайд этиш жоиз, Порье ва Ҳукер аслида 16 май куни Сан-Диегода UFC Fight Night 175 мусобақаси доирасида жанг қилиши лозим эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб ушбу жанг бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье ўзининг сўнгги жангида Ҳабиб Нурмагомедовга қарши октагонга чиқиб, муддатидан аввал мағлуб бўлганди. Ҳукер эса сўнгги жангида очколар эвазига Пол Фелдерни таслим қилган.

Ҳабиб Нурмагомедов Порьени муддатидан аввал мағлуб этди (видео) 

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!