Ўзбекистонда 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 кишига ошиб, 3150 нафарга етди, дея хабар дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 5 таси хориждан келган, яна 4 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 8 ҳолатда Тошкентда, 1 ҳолатда эса Наманган вилоятида аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 2565 нафар фуқаро бутунлай соғайди, 572 нафар бемор нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, 13 нафар бемор эса коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.