Навоий вилояти сектор раҳбарлари вилоят ИИБ, туман ҳокимликлари, ДХХ, ФВБ ҳамда Миллий гвардия вакиллари 13 май куни сел тошқини юз бериши оқибатида талафот кўрган аҳолига моддий кўмак берди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Навоий вилояти барча сектор раҳбарлари иштирокида шаҳардаги вазият ва аҳолининг айни пайтдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ўрганиб чиқилган ва фуқароларнинг мавжуд муаммолари, камчиликлар бартараф этилган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, бир ойга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари улашилди. Сектор раҳбарлари кучли сел тошқини натижасида яшаш хонадонига жиддий зарар етган фуқаролар билан учрашди. Учрашувда тез фурсатларда уларнинг уй-жойлари қайта таъмирланиб, аҳолининг барча камчиликлари бартараф этилиши хусусида алоҳида таъкидлаб ўтилди», – дейилган хабарда.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, сектор раҳбарлари шаҳардаги эпидемиологик вазиятни ҳам ўрганган, ҳудудда назоратни янада кучайтириш, фуқаролар саломатлигини асраб-авайлаш чора-тадбирлари белгиланган. «Қизил» ҳудуд бўлган шаҳар бўйлаб барча бозорлар фаолияти тўхтатилган, 14 йўналишда 14 та кўчма бозор аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда узлуксиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари билан таъминланмоқда. Дезинфекция ишлари кучайтирилган тартибда йўлга қўйилган ҳолда, кўчаларда кун давомида икки маротаба зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.