Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн жонли эфирда интервью бераётган вақтида зилзила қайд этилди, деб ёзади The Guardian.

«Бизда кичик зилзила юз берди. Одатий ер силкиниши, агар сиз орқамдаги нарсалар қимирлаётганини кўраётган бўлсангиз, парламент биноси кучлироқ силкинаётган бўлади», — деб ҳазиллашди бош вазир.

Қайд этилишича, мамлакат фуқаролари тез-тез бўлиб турадиган зилзилаларга кўникиб кетган. Бу сафар 5,9 балли зилзила Левин шаҳридан 30 километр узоқликда 37 километр чуқурликда содир бўлган.