COVID-19 коронавирусининг ўпкага зарар етказишининг эҳтимоли юқори, инфекциядан тузалганларнинг 30 фоизида дастлабки олти ой давомида нафас олиш билан боғлиқ сурункали муаммолар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Италия пулмонология жамиятининг (Società Italiana di Pneumologia, SIP) вебинарида иштирок этган маҳаллий олимлар маълум қилган.

Фото: Bloomberg

Ўпка фибрози, яъни касаллик асоратларининг қолиши нафас олишда жиддий оқибатларни келтириб чиқариши ва келажакда патологияга айланиб бошқаларга юқиши мумкин, деган Римдаги Gemelli пулмонология касалхонаси профессори Лука Риксельди. Олим Италия ҳукумати қошидаги COVID-19 эпидемиясига қарши кураш бўйича илмий-техник қўмита таркибига кирган.

«Касалхоналарда узоқ даволанган беморларда нафас йўллари фаолиятининг тикланишига вақт талаб қилиниши ҳақидаги фаразнинг ҳақиқатга яқинлиги эҳтимоли ўсиб бормоқда, оғир ҳолатларда органларнинг ишлаши тўлиқ тикланмаслиги мумкин. Шунинг учун экспертлар респиратор реабилитация даволаш курсларини ўтказиш ва беморларнинг касалликнинг асоратлари таъсирига тушиши ҳақида услубий қўлланмалар излаши талаб қилинади», – деб ёзмоқда Il Sole 24 Ore газетаси.

Риксельдининг сўзларига кўра, шифокорлар COVID-19 билан касалланган касалхоналарда даволанаётган ёки тузалган беморларнинг нафас олиш билан боғлиқ муаммоларини кузатмоқда. Ушбу қийинчиликлар бир неча ой давом этиши мумкин, дея таъкидлаган эксперт.

«SARS атипик пневмониясига чалинган беморлар ҳақидаги маълумотлар ҳам касалликдан олти ой ўтиб ўпка аномалиялари нафас олиш функцияларида сақланиб қолиши таъкидланган. Бу нафас олишда қийналиш, ўпка ҳажмининг қисқариши, нафас йўли тўқималарининг заифлашуви, беморларда олти дақиқа сайрдан кейин ҳам чарчаб қолиш ҳолатларидир», – деган вазиятни COVID-19 атрофидаги ҳолат билан таққослаган Рикельди.

Тузалганларнинг 30 фоизининг ўпкасида фиброз ўзгаришлар кузатилади: амалда оддий сайрдан кейин ҳам беморда нафас қисиши кузатилиши мумкинлигини кўрсатган.

Виртуал симпозиумнинг иштирокчилари Италиядаги коронавирус эпидемияси даврида тўпланган дастлабки маълумотларни 2003 йилда Хитойда тарқалган SARS коронавируси ҳақидаги ҳисоботлар билан солиштирган. Ўпка фибрози катта одамларда ўрта ҳисобда олти ой – бир йилда ўтиб кетади, бироқ айрим беморларда нафас олиш органлари фаолияти сустлашиши мумкин.

Шу сабабли экспертлар аввал касалхоналардан даволаниб чиққан берморларни қайта текшириш ва уларнинг фармакологик даволаш ҳамда реабилитацияга муҳтож ёки муҳтож эмаслигини аниқлаш зарурлигини билдирган. Ўпка тўқималарида фиброз асоратлари бўлган беморларнинг кўпайши тиббиётда янги муаммога айланиши мумкин, дея қайд этган Рикельди.