Наманган вилояти Учқўрғон туманида 26 май куни одам ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ

Ҳодиса соат 11:00 ларда 4Н-425 Учқўрғон–Янгиер маҳаллий йўлининг 5-километрида юз берган. 2000 йилда туғилган С.Қ. исмли йигит Cobalt тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, 1969 йилда туғилган Р.А.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Фото: ЙҲХББ

ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатлари олган 51 ёшли эркак шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган ҳафта давомида ҳам пиёдаларнинг ўлими билан якунланган бир неча ЙТҲ юз берганди. Жумладан, 18 май куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида «Жигули» уриб юборган 3 ёшли бола, 20 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Matiz уриб юборган 68 ёшли эркак ва 23 май куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Nexia-3 уриб юборган 11 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этган.