Февраль ойида хитойлик эркак коронавирусга чалиниб, касалхонага тушиб қолди. Унинг ити ҳам айрилишни хоҳламай, эгасининг ортидан келди, деб ёзади Orientаl Daily.

Фото: Orientаl Daily

Итнинг эгаси касалликни енга олмади, жонивор унинг вафотидан кейин ҳам касалхонани тарк этишни истамади.

Касалхона ичидаги дўконда ишлайдиган аёл итга Сяо Бао деб лақаб қўйди ҳамда бир муддат унга қараб турди. Аёл итни уйига олиб кетмоқчи бўлди, бироқ ит касалхонадан узоқлашишни хоҳламади.

Бироқ санитар нормалар касалхонада ит боқишга рухсат бермайди, шунинг учун Сяо Бао у ерни тарк этишга мажбур бўлди.

Фото: Orientаl Daily

Дўкон ходими Ухань ҳайвонларни ҳимоя қилиш ассоциацияси билан боғланиб, улардан жониворга янги бошпана топиб беришни сўради.

Фото: Orientаl Daily

Сяо Бао ассоциация ходимларидан бироз қўрқди. Лекин улар ит билан анча вақт ўйнади. Ҳозирда ходимлар итга янги оила изламоқда.