Англия Премьер Лигаси клубларининг 28 май кунги йиғилишида коронавирус сабаб тўхтаб қолган мавсумни қайта бошлаш санасига аниқлик киритилди, дея хабар қилмоқда The Telegraph.

Фото: Shutterstock

17 июнь куни Премьер Лига 28-турининг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтади: «Манчестер Сити» — «Арсенал» ва «Астон Вилла» — «Шеффилд Юнайтед». Мазкур учрашувлардан сўнг барча жамоалар 29 тадан ўйин ўтказган бўлади.

30-тур баҳслари 20 июнда старт олади. Шунингдек, битта ўйин 19 июнь санасида ҳам ўтказилиши мумкин.

АПЛ клублари орасида уч марта коронавирусга текширув ўтказилди. Уларда 12 та касалликка чалиниш ҳолати қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионати коронавирус туфайли март ойининг иккинчи ярмида тўхтатиб қўйилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!