Dragon Crew космик кемасининг Халқаро космик станция (ХКС)га парвози об-ҳаво шароити ноқулайлиги боис қолдирилди. Парвозни бекор қилиш ҳақидаги қарор режалаштирилган стартга 16 дақиқа қолганида қабул қилинди.

Парвозни амалга ошириш бўйича кейинги уриниш АҚШ Шарқий соҳили вақти билан 30 май куни соат 15:22 да (Тошкент вақти билан 31 май куни соат 00:22 да) амалга оширилади.