АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэль Розенблюм 29 май, жума куни Сардоба сув омбори ўпирилиши сабабли «Соғлом авлод учун» нодавлат хайрия жамғармасига зарур воситаларни топширди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Хабар берилишича, инсонпарварлик ёрдами табиий офатдан жабрланган 2000 та оилага етказилади. АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали тақдим этган инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур нарсалардан (гигиена воситалари, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, сув тозалаш учун таблеткалар ва бошқалар) ташкил топган.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Жамғарма ушбу инсонпарварлик ёрдамини сув тошқини бўлган ҳудудларга етказиб беради ҳамда уни Сирдарё вилоятидаги ҳудудий филиали орқали тарқатади. Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Соғлом авлод учун» жамғармаси томонидан ёрдамга муҳтожлар аниқланади ва ўз эгаларига етказиб берилади.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги USAID қошидаги Табиий офатларда ёрдам кўрсатиш бошқармаси орқали, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги тошқин оқибатида жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 100 минг доллар ажратаётгани ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, АҚШ жукумати ва Халқаро тараққиёт агентлиги коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга яқиндан кўмак бермоқда. Хусусан, агентлик Ўзбекистонга февральмарт ва апрель ойларида ёрдам кўрсатди. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC/CAR) Марказий Осиё ҳукуматларининг COVID-19’га қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 6,8 миллион доллар ажратди, бунинг 2,07 миллион доллари эса Ўзбекистонга берилди. Шунингдек, COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида АҚШ ҳукумати USAID орқали Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратиши маълум қилинди. USAID пандемия вақтида Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари ҳимояси учун 2 миллион доллар ажратади.