АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқлар иши ҳақидаги фармонни имзолаши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинани журналистлар билан суҳбатда маълум қилган, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Фото: The Guardian

«Бу яқин вақт оралиғида содир бўлишига умид қиляпмиз. Бироқ вазият ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Ҳужжат ишлаб чиқиш жараёнида, лекин биз ушбу ишни якунлашга яқин турибмиз», – деган Макинани.

Аввал Трамп ижтимоий тармоқлар консерваторлар «овозини бўғишда» давом этса, уларнинг фаолияти назоратга олиниши ёки бутунлай «ёпилиши» ҳақида огоҳлантирганди. АҚШ президентининг танқидига Twitter эълон қилган тизим сабаб бўлган ва ижтимоий тармоқда у қолдирган хабарлардан бири ёлғон деб топилган, хабар юқорисида фойдаланувчиларни почта орқали овоз бериш ҳақидаги фактларни ўрганиш таклиф қилинган.

Ушбу имзо ҳаволаси Twitter’нинг махсус саҳифасига манзиллаштирилган, у ерда Politico нашрининг «Трамп почта орқали овоз бериш натижаларнинг қалбакилаштирилишига олиб келиши ҳақида асосланмаган баёнот қилди» номли мақоласига кириш мумкин. Ушбу хабар остида Twitter’нинг уч қатордан иборат Трампнинг нотўғри баёноти ҳақидаги шарҳлари ёзилган, қуйироқда эса ушбу мавзу бўйича мақолалар келтирилган.

Кейинчалик компания Трампнинг пости сайловчиларга нима қилишни ўргатишга ҳаракат, яъни бюллетенни қандай олиш, сайлов жараёнида қатнашишига аралашиш экани қайд этилди.

АҚШ президенти бунга жавобан Twitter’ни президентлик сайловларига аралашганлик ва сўз эркинлигига босим ўтказганликда айблади.