Ўзбекистонда фойдаланилаётган «Авента-М» сунъий нафас олдириш аппаратлари синовдан ўтказилди ва эътирозга сабаб бўлувчи ва ҳеч қандай салбий жиҳатлари қайд этилмади, дейилади Тошкентдаги Республика тиббий техникасига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази директорининг Россия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига йўллаган хатида.

Фото: «РИА Новости»

«РИА Новости»да соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Низомов номидан юборилган хатнинг нусхаси бўлиб, унда жами 262 та «Авента-М» сунъий нафас олдириш аппарати синовдан ўтказилди. Шулардан 120 таси республиканинг 12 та вилоятида, 142 таси Тошкент шаҳри ва вилоятида синаб кўрилгани таъкидланган. Яна 18 та аппаратни синаб кўришнинг имкони бўлмаган. Бунга унинг «қизил» ҳудудда жойлашгани сабаб бўлган. Чекловлар олиб ташланиши билан аппаратлар синаб кўрилади.

«Ускунанинг ишлаш қобилияти баҳоланди, зарур назорат ўлчовлари (электр кучланиши, газ ўтказгичи, ўтказгичларнинг ҳолати ва бошқалар) ўтказилди. Ускунани текшириш чоғида унда бирор-бир нозосликлар ёки техник таркибий қисмларида узилишлар ёки оғишлар қайд этилмади. Ускунадаги барча параметрлар ва режимлар штат режимида ишламоқда», — деб ёзилган хатда.

Таъкидланишича, аппарат нормал ишлаши учун битта бемор ўрин-жойи (койка) учун 10 квадрат метр жой керак. Чунки аппаратлар сонининг ошиб кетиши хонада кислород контцентрацияси ошишига олиб келади.

Юқумли касалликлар шифохонасида ҳаво алмаштириш тизимига ёпиқ палаталар ёки блоклардан фойдаланилади. Аппаратдан фойдаланилган кислород-ҳаво аралашмасини чиқариб ташлаш орқали хонадаги кислород улуши ортиб кетса, ёнғин содир бўлиш хавфи ортиши мумкин.

Маълумот учун, «Авента-М» сунъий нафас олдириш аппаратлари 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ишлаб чиқарилган. Ундан Москва ва Санкт-Петербург касалхоналарида фойдаланилган бўлиб, 9 ва 12 май куни жами 7 нафар беморнинг умрига зомин бўлган ёнғин содир бўлганди. Воқеадан сўнг Росдравнадзор 12 майдан бошлаб тергов жараёни давомида ушбу аппаратлардан фойдаланишни вақтинчалик чеклаган.