29 май куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг Telegram каналида хабар берилди.

Фото: «Muzaffar.uz»

«Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», — дейилади хабарда.

Ҳошим Арслонов «Марғиёна», «Алпомиш», «Чавандоз», «Адвокатлар», «Қасос», «Сўнгги нафасимгача» каби ўнлаб фильмларда суратга тушган. Актёр дубляж соҳасида ҳам самарали фаолият юритган. У бир фильмда бир неча образларга овоз бера олиши билан ном қозонган эди.