Ўзбекистонда 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 23 кишига кўпайиб, 3546 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Кун давомида касалланиш ҳолатлари сони 58 тага кўпайди.

Янги касалланиш ҳолатларининг тўрттаси Самарқанд вилоятида аҳоли орасида, қолган 19 таси эса Тошкент вилоятидаги Карантин марказида аниқланган.

Жумладан, Санкт-Петербург—Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан келган 14 нафар, 26 май куни Москва—Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан келган икки нафар, шу куни Қозоғистон орқали кириб келган яна уч фуқарода қайд этилган.

Ҳозиргача беморларнинг 2783 нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилган (биргина 30 майнинг ўзида 55 киши соғайди). Ҳозирда 749 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда. Беморларнинг 14 нафари вафот этган.