Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси томонидан Instagram’да ўзига хос челленж уюштирилди.

Ушбу челленжда бутун дунёдаги созандалар ҳамда хонандалар Севара Назархоннинг «Улуғимсан Ватаним» қўшиғини ижро этади.

«Бу қўшиқ орқали биз барчага севги ва умид йўллаймиз. Биз бир-биримиздан узоқдамиз, бироқ биргамиз», — дейилади челленж тавсифида.

Челленжни ўзбек—корейс миллий маданият маркази фаоллари ҳам давом эттирди.