8 июнь соат 09:00 ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони 270 нафарга етди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби хабар берди.

Фото: «Дарё»

Янги қайд этилган ҳолатларнинг 1 таси Наманган туманида аҳоли орасида қайд этилган бўлса, 2 та ҳолат карантин муассасасидаги Наманган шаҳри ва Чуст туманида яшовчи фуқароларда аниқланган. Беморларнинг барчаси эркаклар.

Маълумотларга кўра, вилоят бўйича бугунга қадар коронавирусга чалинган жами 270 нафар фуқародан 251 нафари (93 фоиз) тузалган, 4 киши вафот этган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлари шифохонасида 15 нафар – Тўрақўрғон туманидан 5 нафар, Уйчи туманидан 4 нафар, Наманган шаҳри, Наманган, Косонсой, Поп, Чуст ҳамда Янгиқўрғон туманидан 1 нафардан – бемор даволанмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби

Вилоятдаги карантин муассасаларида 782 нафар, уй карантинида 2709 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган сони 4352 нафарни ташкил этмоқда. Шу вақтгача коронавирусга чалинган беморларнинг 3354 нафари бутунлай соғайган, 17 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Аввалроқ Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани эпидемиологик хавф юқори ҳудуд сифатида «қизил» ҳудудлар рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилганди.