Ўзбекистонда 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинган сони 21 кишига кўпайиб, 4352 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилишларича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида,
  • 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда,
  • 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида,
  • қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали Ўзбекистонга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида)

аниқланган.

Ҳозирда Ўзбекистон бўйича 981 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда; ССВдан маълум қилишларича, улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда шу вақтгача коронавирусга чалинган беморларнинг 3354 нафари бутунлай соғайган, 17 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.