Ўзбекистонда 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 44 нафарга кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 4591 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 12 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида (Тошкент вилоятида — 2 нафар, Сирдарё вилоятида — 8 нафар ва Хоразм вилоятида — 2 нафар);
- 12 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 6 нафар, Сирдарё вилоятида — 3 нафар, Самарқанд вилоятида — 2 нафар, Хоразм вилоятида — 1 нафар) қайд этилди.
Кун давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан 45 нафари соғайиб, уларнинг умумий сони 3504 нафарга етди.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг тўққиз ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 18 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган.