Самарқандлик А. 2020 йилнинг 27 май куни Санкт-Петербургдан чартер рейс орқали Ўзбекистонга келган ва карантин марказида тиббий кузатувга олинганди. Унда 1 июнь куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланиб, Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, коронавирус инфекциясига чалинган ушбу бемор (эркак) узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемия оғир даражаси ва нафас етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

2020 йилнинг 1 июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консултациялар, Ўзбекистондаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг шифокорлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Бироқ стандартлар бўйича кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. У коронавирусдан вафот этган Ўзбекистондаги 19-бемор бўлди.

Бунгача Ўзбекистонда 18 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган эди:

Ўзбекистонда 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 4591 нафарга етди. Касалликдан соғайганлар эса жами 3532 нафарни ташкил қилмоқда.