Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва 18 июнь куни ўз уйларига кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2130 нафарга етди.

Бундан аввал пойтахтда 35 нафар бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилгани хабар берилган эди. Шундай қилиб, бугун 68 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 4199 нафарни ташкил этмоқда.

Касалланганларнинг умумий сони эса 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра 5730 нафарга етди, беморларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.