Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 35 нафар бемор соғайиб, 18 июнь куни ўз уйига кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Тузалганларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 18 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Фарғона вилоятидан 6 нафар, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан 5 нафардан, Сурхондарё вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Хоразм ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.

Эндиликда Тошкентда коронавирусдан тузалганлар сони 2097 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан соғайганлар сони 4166 нафарни ташкил этмоқда.

Касалланганларнинг умумий сони эса 18 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 5697 нафарга етди, беморларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.