Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 52 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 6 нафар, жами 74 нафар бемор соғайиб, 19 июнь куни ўз уйларига кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятида 3437 ҳолатда касаллик қайд этилиши баробарида 2198 нафар бемор соғайди. Айни пайтда пойтахтдаги даволаш муассасаларида 1228 нафар бемор даволанмоқда.

Самарқанд вилоятида эса 397 ҳолатда касаллик аниқланган бўлса, шундан 378 нафар бемор ушбу инфекциядан тузалди. Ҳозирда вилоятда 17 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 5855 нафар беморнинг 4273 нафари соғайди.

Касалланганларнинг умумий сони эса 19 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 5855 нафарга етди, беморларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.