Ўзбекистонда 19 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, яна 26 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 5946 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланганларнинг

  • 18 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);
  • 4 нафари эса Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 19 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 88 кишида, соат 17:00 ҳолатига кўра яна 65 кишида коронавирус аниқланганди.

Ҳозиргача коронавирусга чалинган беморлардан 4273 нафари соғайган бўлса, 19 нафар фуқаро касаллик асоратларидан вафот этди.