Ўзбекистонда 19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 65 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакат бўйича коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5920 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 1 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 36 таси Тошкент шаҳрида (шундан 22 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 14 таси эса аҳоли орасида);
  • 12 таси Хоразм вилоятида (шундан 11 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида);
  • 8 таси Тошкент вилоятида (шундан 6 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 2 таси аҳоли орасида);
  • 7 таси Наманган вилоятида (шундан 4 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 3 таси аҳоли орасида);
  • 1 таси Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 19 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 88 кишида коронавирус аниқланганди.

Ҳозирда касалликка чалинган 5920 нафар фуқародан 4273 нафари касалликдан соғайган бўлса, 19 нафари касаллик асоратларидан вафот этган.