Nirvana гуруҳининг марҳум созандаси Курт Кобейннинг гитараси АҚШдаги аукцион савдоларида олти миллион долларга сотилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Twitter

« 6 010 000 долларга сотилди! Гитара учун янги жаҳон рекорди. Курт Кобейннинг MTV Unplugged’даги чиқишида фойдаланилган гитараси», — дейилади аукцион уйи хабарида.

Маълум бўлишича, Кобейн ушбу Martin D-18E гитарасида охирги марта 1993 йилнинг 18 ноябрида, ўлимидан беш ой аввал куй чалган.

1994 йилда 27 ёшли Кобейн ўз жонига қасд қилган.