Тошкент вилоятидаги карантин марказида фуқаро ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба «Дарё»га маълум қилди.

Фото: «Ferganа»

Маълум бўлишича, 20 июнь куни соат тахминан 4:00-5:00 оралиғида 42 ёшли, асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро карантинга олинган фуқароларни вақтинчалик сақлаш контейнери ичида ўзини осиб қўйган.

У коронавирусга таҳлил топширган бўлган, бироқ таҳлил натижалари ҳали чиқмаган. Фуқаро айнан қачон, қаердан келгач, Ўртасаройдаги карантин марказига жойлаштирилгани ҳозирча маълум эмас.

Фуқаро нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳам номаълум. Қайд этишларича, ҳозирда ваколатли органлар томонидан ҳолат юзасидан терговолди текширув олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани Ўртасарой ҳудудидаги 16 гектар майдонни эгаллаган, 10 700 кишини қабул қилишга мўлжалланган карантин маркази апрель ойида фойдаланишга топширилган эди. Бу ерга хориждан Ўзбекистонга кириб келган фуқаролар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.